ЖАМИЯТ

ИНСОНИЯТНИНГ ЭРКИНЛИКЛАР ХАРТИЯСИ


10.12.2018   1918

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 1948 йил 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида қабул қилинди. Декларация ҳаммуаллифларидан бири Э.Рузвельт уни "Бутун инсониятнинг буюк эркинликлар хартияси" деб атаган. Уни бугунги кунда жаҳоннинг 360 дан ортиқ тилида, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам ўқиш мумкин.

Декларация мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг қўшилган дастлабки халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан биридир. Жаҳоннинг 90 дан ортиқ давлатлари конституциясида бўлгани каби Бош Қомусимизда ундаги тамойилларифодасини топган.

Бугунги кунда давлатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 70 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан ушбу соҳада қабул қилинган 10 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланди. Миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига халқаро стандартлар тизимли ва босқичма-босқич имплементация қилинмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида халқаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш асосий вазифалардан бири этиб белгилангани ҳам бежиз эмас. Ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин олиш, Ўзбекистон атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва яқин қўшничилик муҳитини яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг шу йил 5 майдаги «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида» ги фармонида ҳам қатор вазифалар белгилаб берилди. Унга кўра, 2018 йил 10 декабрь куни барча таълим муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда санага бағишланган умуммиллий дарслар ўтказилади.

Дилрабо ПАЗИЛИДИНОВА,

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш ҳудудий маркази тингловчиси.