ЖАМИЯТ

Хўжаобод тумани маҳаллий бюджетининг қарийб 90 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳаражатларига йўналтирилди


29.04.2019   1256

Муҳтарам Президентимиз томонидан2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясининг 5 та устувор вазифалардан бири, яъни ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Бу борада туманимизнинг 2019 йил учун махаллий бюджет ҳаражатларида аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уй-жой ва транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни молиялаштиришга катта эътибор қаратилган.

2019 йил учун туман маҳаллий бюджет ҳаражатлари жами 96 млрд.
114 млн 171 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, ижтимоий ҳаражатларга жами бюджет маблағларининг қарийб 90 фоизини ёки 84.2 млрд. сўм йўналтирилди.

Жорий йилда туман маҳаллий бюджетида халқ таълими тизимини молиявий таъминлашга 49 млрд. 663 млн. 890 минг сўм ёки жами бюджет ҳаражатларининг 52 фоизи миқдорида маблағ ажратилди.

Бунда, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 38 млрд. 684 млн. 761 минг сўм миқдорда, ягона ижтимоий тўлов учун 9 млрд. 587 млн. 441 минг сўм миқдорда, таълим муассасаларини сақлаб туриш ва бошқа ҳаражатлар учун эса қарийб 1 млрд. 391 млн 688 минг сўм миқдорда маблағ режалаштирилди.

Жумладан, 2019 йил учун тасдиқланган манзилли дастурлар асосида тумандаги халқ таълими муассасаларини барқарор ишлашини ташкиллаштириш ҳамда 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумини сифатли, беталофат ўтказиш мақсадида 2019 йил давомида маҳаллий бюджетдан 1 та умумтаълим мактабининг қўрғон деворларини таъмирлаш, 1 та таълим муассасасининг биносини жорий таъмирлаш, 4 та умумтаълим мактабларига янги хожатхона қуриш, шунингдек, 5 та таълим муассасаларининг қозонхона ва иситиш тизимини капитал таъмирлаш, янги русумдаги энергия тежамкор қозонларни ўрнатиш ҳаражатларига жами 657.0 млн сўм маблағ ажратилди.


Умумтаълим мактабларининг моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида жорий йилда мебель жихозлари, компьютер техникаси ва бошқа асосий воситалар сотиб олиш ҳаражатлари учун жами 177.0 млн сўм миқдорда маблағ режалаштирилди. Бу эса ўтган 2018 йилга нисбатан 3 баробар ортиқни ташкил этади.

Бундан ташқари, умумтаълим муассасаларининг кутубхона фондини бойитиш, ўқувчилар учун бадий адабиётлар ва бошқа ўқув қўлланмалар сотиб олиш учун 32.7 млн сўм маблағ ажратилди.

Мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ижроси борасида жорий йилда мактабгача таълим соҳаси ҳаражатлари учун
11 млрд. 951 млн 16 минг сўм ёки умумий маҳаллий бюджетнинг 12 фоизи миқдорида маблағларажратилди.

Бунда, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 6 млрд. 515 млн. 310 минг сўм миқдорда, ягона ижтимоий тўлов учун 1 млрд. 615 млн. 305 минг сўм миқдорда, муассасаларни сақлаб туриш ва бошқа ҳаражатлар учун эса қарийб 3 млрд. 820 млн 401 минг сўм миқдорда маблағ режалаштирилди.

Жорий йилда мактабгача таълим муассасаларини юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар жумладан, ётоқ анжомлари билан таъминлаш ишларига ажратилган маблағлар 414.7 млн. сўмни ташкил қилмоқда.Ўтган йилга нисбатан ушбу кўрсаткич 267.2 млн сўмга ёки 2.8 баробарга кўп режалаштирилган.

Муассасаларнинг моддий техника базасини ривожлантириш, уларни компьютер жиҳозлари ва бошқа асосий воситалар билан таъминлаш ҳаражатлари учун 2019 йилда 174.0 млн сўм миқдорда маблағлар ажратиш кўзда тутилди.

Шунингдек, 2019 йил учун тасдиқланган манзилли дастурлар асосида тумандаги мактабгача таълим муассасаларини барқарор ишлашини ташкиллаштириш ҳамда 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумини сифатли, беталофат ўтказиш мақсадида 2019 йил давомида маҳаллий бюджетдан 4 та таълим муассасасининг биносини жорий таъмирлаш ва ёзги айвончалар қуриш, шунингдек, 3 та муассасаларининг қозонхона ва иситиш тизимини капитал таъмирлаш, янги русумдаги энергия тежамкор қозонларни ўрнатиш ҳаражатларига жами 396.4 млн сўм маблағ ажратилди.

2019 йилда Соғлиқни сақлаш муассасаларига жами 20 млрд. 624 млн. 985 минг сўм, умумий бюджетнинг 21 фоизи миқдорида маблағ ажратилиб, шундан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун14млрд. 474млн202 минг сўм миқдорда, ягона ижтимоий тўлов учун 3 млрд. 588 млн. 634 минг сўм миқдорда, соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаб туриш ва бошқа ҳаражатлар учун ўтган йилга нисбатан 1.2 баробар кўп яъни 2 млрд. 562 млн 149 минг сўм миқдорда маблағ режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2019 йил 22 январь куни тасдиқланган қўшма қарорига асосан жорий йилда туман маҳаллий бюджети хисобидан Соғликни сақлаш муассасаларига дори-дармон ва тиббий буюмлар хамда озиқ овқат махсулотлари сотиб олиш ҳаражатлари учун қуйидагича маблағлар ажратилди:

  • Тиббиёт бирлашмаси бўлимларига ўртача бир ўрин кун ҳисобидан келиб чиқиб озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга 5312 сўмдан, дори–дармон ҳаражатларига 9996 сўмдан;
  • Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ўртача бир ўрин кун ҳисобидан келиб чиқиб озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга 4704 сўмдан, дори–дармон ҳаражатларига 20551 сўмдан;
  • Дори–дармон ва тиббий буюмлар сотиб олиш ҳаражатлари учун ўртача 1-нафар аҳолига туман кўп тармоқли марказий поликлиникага 4800 сўмдан, қишлоқ оилавий поликлинкалар ва қишлоқ врачлик пунктларига 3700 сўмдан;
  • Тез ёрдам хизматига дори–дармон ва тиббий буюмлар сотиб олиш ҳаражатлари учун ўртача бир чақирилувчига 5800 сўмдан

Соғлиқни сақлаш тизимида 2019 йилда туман маҳаллий бюджетидантумандаги Имом-отақишлоқ врачлик пунктининг иситиш тизимларини таъмирлаш ҳамда янги русумдаги энергия тежамкор қозонлар ўрнатиш ҳаражатларига 65.0 млн сўм миқдорда маблағлар йўналтирилади.

Бундан ташқари, Тиббиёт бирлашмасида моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шаклантириш учун кўзда тутилган бюджет маблағлари 745.3 млн сўмни ташкил этмоқда.Ўтган 2018 йилга нисбатан ушбу кўрчаткич қарийб 1.4 баробар ортиқ ёки 198.0 млн сўмга ортиғи билан режалаштирилди.

Халқ таълими, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг иш ҳақиси ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида, Республика бюджетидан мақсадли трансферт олиш режалаштирилган бўлиб, бошқа турдаги ижтимоий аҳамиятга эга ҳаражатларни ўз вақтида молиялаштириш масалаларига ўзининг ижобий таъсирини ўтказади.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, 2019 йил туман маҳаллий бюджетидан туман ҳокимликлари захира жамғармаси учун маблағ ажратилиши шунингдек, ҳар чорак якуни бўйича даромадларни ортириб бажарилган қисми туман иҳтиёрида қолдирилиши кўзда тутилган бўлиб,ушбу маблағлар молия йили мобайнида туман иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги қўшимча, кўзда тутилмаган ҳаражатлар учун йўналтирилади.

Ж.Иминов

Хўжаобод тумани молия бўлими мудири.