Хорижда

ХОРВАТИЯ ЯНГИ ПУЛ БИРЛИГИГА ЎТАДИ


03.06.2022   1965

Мамлакат олти ой ичида янги валютага ўтишга тайёргарлик кўради.

Хорватия 2023 йил бошидан еврони пул бирлиги сифатида қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Еврокомиссия маълум қилди.

Шундан сўнг евро қўлланиладиган мамлакатлар сони 20 тага етади.

«Еврокомиссия баҳоси июнь ойида Европа Иттифоқи раҳбарлари томонидан тасдиқланиши керак», деб хабар бермоқда Reuters.

Европа Иттифоқи молия вазирлари Хорватия кунаси еврога конвертация қилинадиган курсни белгилайди. Олти ой ичида Хорватия янги валютага ўтишга тайёргарлик кўради.

Хорватия 2013 йилдан бери Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобанади.

Евроҳудудга кириш учун мамлакат нарх ва валюта курсининг барқарорлиги, бюджет тақчиллиги, давлат қарзи, узоқ муддатли фоиз ставкалари ва бошқа бир қатор мезонларга жавоб бериши керак эди.

Мавзуга доир: «Ягона рубль ҳудуди»: ЕОИИ мамлакатлари миллий валютадаги ҳисоб-китоблар бўйича келишиб олди.