Андижон 24

ХОНОБОД ШАҲРИДА «LIFE KHONOBOD» ИНВЕСТИЦИЯ ВА ТУРИСТИК ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ


27.11.2020   1727

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “Life Khonobod” инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–4902-сон, 26.11.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Water life mineral” масъулияти чекланган жамияти (инвестор)га Андижон вилояти Хонобод шаҳрида қуйидагиларни ташкил этиш бўйича босқичма-босқич 10 гектаргача бўлган ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади:

▪I босқичда – “Life Khonobod” бренди остида маъданли сув ишлаб чиқариш, аҳоли ва туристлар учун ичимликлар галереяси (бювет), эсдалик буюмлари (сувенер) дўкони ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар намойиш этиладиган шоурумларни;

▪II босқичда – замонавий дам олиш масканини (меҳмонхона мажмуаси).

Лойиҳани амалга ошириш доирасида инвестор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

▪I босқичда (2020-2021 йиллар) – ўз маблағлари ва хорижий кредитларни жалб қилиш ҳисобига 14,3 млн евро миқдорида инвестиция киритиш ва камида 200 та янги иш ўрнини яратиш;

▪II босқичда (2022-2023 йиллар) – ўз маблағлари ва банк кредитини жалб қилиш орқали 20 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий 150 ўринли дам олиш масканини қуриш ва камида 30 та янги иш ўрнини яратиш.

Манба: yuz.uz