ЖАМИЯТ

Хонобод: ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА(+ВИДЕО)


08.05.2021   6615

6-7 май кунлари Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилган эди.

Табиий офат оқибатида Андижон вилояти «Қирғиз» канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги 278 та турар-жойларнинг яшаш хонадонлари ва ҳовлисига кирган.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш юзасидан Хонобод шаҳрининг «Тейит» маҳалласи ҳудудида вилоят ҳокими бошчилигида штаб ташкил этилган.

Штаб таркибида шаҳар ва туман ҳокимликлари, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардиянинг 600 дан зиёд ходимлари томонидан транспорт, куч ва воситалари жалб қилинган ҳолда табиий офат оқибатларини бартараф этилмоқда. Жараёнда ҳудуддаги ҳар бир хонадон эгалари билан мулоқот ўтказилиб, барча зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.