Хорижда

ХИТОЙ АВТОМОБИЛЬ САНОАТИ ЯНА ОЁҚҚА ТУРДИ, БИРОҚ ҲЕЧ КИМ МАШИНА СОТИБ ОЛМАЯПТИ


31.03.2020   3496

Хитой COVID-19 пандемиясини деярли тўхтатгани, мамлакатда автомобиль саноати ўз ишини 97 фоиз қайта йўлга қўйганига қарамай, коронавирус ҳамон истеъмол талабининг камлигига сабаб бўлмоқда — ҳеч ким машина харид қилмаяпти, дея хабар беради Motor.

Айни вақтда Хитой автомобилсозлик саноати ўтган йилги ишлаб чиқариш даражасига чиқиб олган. «Автомобиль саноати корхоналарининг қуввати 60 фоиздан 97 фоизга қадар ошди, иш жойидаги ходимларнинг коэффициенти эса 50 дан 82 фоизга чиқди», — дейди Хитой саноат ва информатизация вазири ўринбосари Синь Гобиня.

Бироқ Хитой автомобилсозлик саноати дуч келган янги муаммо — бозорда тайёр автомобилларга бўлган талабнинг пастлиги. Тайёр автомобилларнинг аксарият қисми автокомпания омборларида сақлангани, ишлаб чиқариш қуввати эса ўсишда давом этаётгани сабаб автозаводлар келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга мажбур бўлиши мумкин.

Манба: daryo.uz