ЖАМИЯТ

ҒАЛЛА НАРХИНИНГ ЭРКИНЛАШТИРИЛИШИ УН НАРХИНИНГ ОШИШИГА ОЛИБ КЕЛАДИМИ?

30.05.2022   621

Вазирликнинг таъкидлашича, ун нархининг ошиши бу глобал масштабга эга бўлиб, бутун дунёда буғдой ва ун нархининг ошиши кузатилмоқда.

Ғалла нархининг эркинлаштирилиши ун нархининг ошишига олиб келмайди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бир йилда давлат ресурсларига ҳарид қилинган буғдой ҳисобидан ишлаб чиқарилган уннинг 1 миллион тонна қисми марказлашган ҳолда етказиб берилса, бу жами ресублика эҳтиёжининг тахминан 30 фоизини ташкил этади.

Бозорнинг қолган 70 фоизида нархлар эркин бозор тамойиллари асосида шаклланади, яъни ҳозир ҳам бозордаги ун нархининг асосий қисми талаб ва таклиф асосида шаклланган нарх ҳисобаланди.

Май ойида дунё биржаларида буғдой нархлари динамикасида буғдойнинг бир тоннаси нархи 400-458 долларни (олдинги ҳафтада 395-451 доллар) ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига (272-290 доллар) нисбатан 47-58 фоизгача ошган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи 2021 йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан 2022 йил ҳосили учун 3 миллион сўмга оширилади.

Шунга биноан, 30 май куни Президентнинг «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади.