ЖАМИЯТ

ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР РОССИЯДА ҲАМ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ АЛМАШТИРИШИ МУМКИН


04.11.2021   1009

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасаларида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.

Россиядаги талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилиши мумкин.

Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади. ЙҲХББ ҳужжатларни кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради. Кейин уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.

Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради.

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:

БҲМнинг 70 фоизидаги тўлов;

20 доллар консуллик йиғими;

20 доллар ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

Манба:xs.uz