ЖАМИЯТ

ЭНДИ ҚАРЗНИ АЭРОПОРТНИНГ ЎЗИДА ТЎЛАШ ВА ТАҚИҚНИ ЕЧИШ МУМКИН


20.09.2022   2922

МИБ хорижга чиқувчи фуқаролар учун интерфаол шохобча хизматини йўлга қўйди

Тошкент халқаро аэропортида - фуқароларимизда қарздорлик сабабли юзага келган тақиқлар масаласига аниқлик киритиш ва уларни ечиш, шунингдек электрон тўлов тизимлари орқали қарздорликларни бартараф этиш мумкин бўлди.

Ушбу шохобчада хизмат кўрсатаётган ходимлар орқали қарздорлик туфайли тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олиш ва қарздорликни шу заҳоти бу сайтда электрон тўлов тизимлари орқали амалга ҳам ошириш мумкин.

Шохобчада инфокиоска ҳам ўрнатилмоқда, бу эса фуқароларнинг нақд пулда ҳам тўловни амалга ошириш имконини яратади.

Бир кунда 50 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари бўйича тақиқ масалаларига аниқлик киритилиб, ўз вақтида тўланмай қолган қарздорликлар эвазига 30 млн сўмдан ортиқ маблағлар электрон тарзда қабул қилинди.