Андижон 24

ДАВЛАТ ЧЕГАРАЛАРИДАН ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИДА НИМА ГАП?


23.09.2020   2110

2020 йил 17 сентябр куни Ўзбекистон Республикакси Бош вазири, Республика маҳсус комиссияси раиси А.Н.Арипов бошчилигида Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осоишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган чоралар тўғрисидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Республика маҳсус комиссияси аъзолари вазирликлар ва идоралар раҳбарлари қатнашдилар.

А.Арипов томонидан пандемия шароитида амалга оширилаётган карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатииш, санитария талабларига қатий риоя этган ҳолда карантин талабларини қисқартиришни амалга ошириш, хусусан халқаро қатновларни тиклаш орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳум вазифа эканлиги такидлаб ўтилди.

Бунга кўра амалга оширилиши керак бўлган ишлар белгалаб олинди:

- Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларидан ўтказиш пунктларида, халқаро аэропорт ҳамда вокзалларда Ўзбекистон Республикасига “сариқ” ва “қизил” давлатлардан кириб келаётган шахсларни коронавирус инфекциясига экспресс-тест ёки антиген текширувларидан ўтказиш тизими йўлга қўйилди;

- Сўнги 14 кун давомида “яшил” давлатда (Хитой, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тўғридан-тўғри киритилади;

“сариқ” (Озарбайжон, Беларусь, БАА, Европв иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда “қизил” давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келган шахслар – сўнги 72 соат давомида коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган холда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади;

шахс сўнги 72 соат давомида коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувидан ўтмаган бўлса ёхуд шахсда коронавирус инфекцияси аломатлари (йўтал, истма, ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келгандан сўнг ўтказиш пункити худудида ўз ҳисобидан коронавирус инфекциясига экспресс-тест ёки антиген текширувларидан ўтказиш учун намуна топширади ҳамда Ўзбекистон Республикасига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади. Ушбу шахслардан 14 кун давомида меҳмонхона ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зинмасига олиш тўғрисида “тилхат” олиниши белгилаб қўйилди.

Андижон вилояти божхона

Бошқармаси бош инспектори Н.Бакиров