Андижон 24

Чордоқдаги хазина


14.06.2018   1214

Хитой императори Цянлунь даврига оид (1736—1795 йиллар) сопол ваза Париж шаҳрида ўтказилган Sotheby’s аукционида 16,2 миллион еврога сотилди ва аукцион уйининг француз бўлими учун рекорд бўлди. «РИА Новости хабарига қараганда, у Францияда чордоқдан тасодифан топиб олинган эди.

Sotheby’s ваза Францияга XIX асрнинг охирида келиб қолганлигини таъкидламоқда. Маҳаллий нашрларнинг маълумотларига кўра, идишнинг янги эгаси савдо вақтида залда бўлган хитойлик киши бўлган. Вазанинг якуний нархи унинг дастлабки баҳоланган 500—700 минг евро нархидан бир неча марта ошиб кетган.