ЖАМИЯТ

ЧИЛУСТУН ТОҒИ ЁНБАҒИРЛАРИДА ЖОЙЛАШГАН ҚИШЛОҚЛАРГА ҲАМ СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЕТИБ БОРДИ


25.08.2020   592

Усмонобод ва Майариқ қишлоқлари Булоқбоши туманининг Чилустун тоғи ёнбағирларида жойлашган қишлоқлардан ҳисобланади. Омадхон Расулова 35 йил олдин шу қишлоққа келин бўлиб тушган. У узоқ йиллар ўчоқда чой қайнатиб, овқат қилди. Ҳозирда эса хонадонида келинлари билан суюлтирилган газдан фойдаланган ҳолда барча оила аъзоларини ширин таомлар билан сийламоқда.

“Қумариқ” МФЙ ўрамида жойлашган 569 та хонадон бир маромда суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқда. Йил бошидан бери қишлоқ аҳли 45.84 тонна суюлтирилган газ билан таъминландилар.

Булоқбоши туманидаги 18 минг дан ортиқ истеъмолчиларга шу кунга қадар 1338.66 тонна “зангори олов” етказиб берилди. Куз-қиш мавсумида эса булоқбошиликларга 1 585.3 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати