Андижон 24

Бюджет ва ижро: Соғлиқни сақлаш тизимига 20 миллиард 673 миллион сўм маблағ нималарга ажратилди.


26.02.2018   1811

Туманимиз 2018 йил махаллий бюджет параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатқичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори Халқ депутатлари Булоқбоши тумани кенгашининг 2018 йил 4 январдаги 73/34-5-сонли хамда Булоқбоши тумани ҳокимининг 2018 йил 4 январдаги 1-Қ сонли қарорлари асосида қабул қилинган.

Мамалакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислохотлар орасида аҳоли соғлигини сақлаш, юртдошларимизга юқори малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш асосий вазифалардан бири хисобланади. Мақсадга эришиш учун зарур шарт-шароитларлар яратиш, ушбу жараённи тобора кучайтириб бориш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бу борада Юртбошимизнинг “Устувор вазифамиз-халқимиз саломатлигини мухофаза қилиш, соғликни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва самарасини ошириш, профилактика ишларини кучайтиришдан иборатдир” дея таъкидлаганликларининг ўзи хам юртимизда соғлиқни сақлаш сохасига қанчалик катта эътибор берилаётганликларидан далолатдир.

Туманимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, ахолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни амалга ошириш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунга келиб, туманда тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 5 та қишлоқ врачлик пункти, 3 та кишлоқ оилавий поликлиника, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамда тез тиббий ёрдам бўлимлари ахолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

2018 йилда туманда соғлиқни сақлаш муассасалари учун жами 20 миллиард 673 миллион сўм маблағ ажратилди ва бу туман махаллий бюджетининг 27 фоизини ташкил қилмоқда.

Юқоридаги маблағларнинг 14 миллиард 384 миллион сўми тиббиёт ходимларининг иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлари учун, 310 миллион 472 минг сўми озиқ овқат харажатлари учун, 1 миллиард 389 миллион 273 минг 500 сўми дори-дармон ва тиббиёт жихозлари сотиб олиш учун, 60 миллион 500 минг сўми муассасаларни таъмирлаш харажатлари учун сарфланиши режалаштирилмоқда.

Шуни алохида таъкидлаб ўтиш лозимки, 2018 йилнинг январь ойида тумандаги 137077 нафар ахолига хизмат қилаётган 172 нафар тармоқ ҳамшираларига тиббий сумка тўпламлари сотиб олиш учун жами 34 миллион 400 минг сўм маблағ ажратилди ва ҳозирда ушбу жихозлар тўлиқ сотиб олиниб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 2018 йилда тумандаги тез тиббий ёрдам машиналарига замонавий коммуникация воситалари сотиб олиш учун 134 миллион 500 минг сўм маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу, эса ўз навбатида, тез тиббий ёрдам машиналарининг чақируви жойига қисқа муддатларда етиб келишини таъминлаш имкнонини яртади.

Соғлиқни сақлаш сохасига тегишли бўлган бошқа турдаги харажатлар меъёрий ҳужжатлар асосида, соҳа мутахасислари томонидан белгиланган тартибда режалаштирилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, туманимизда соғлиқни сақлаш тизимига қаратилган эътибор ва амалга оширилаётган ишлар аҳолига тиббий ҳизмат кўрсатишни янада яхшилашнишига олиб келади.

Элмурод ИМИНОВ,

Булоқбоши тумани молия бўлими мудири.