Андижон 24

БУЮК ҒАЛАБАНИНГ ЮКСАК ҚАДРИ


09.05.2019   2676

- Бугун вилоятимизда 50 нафар уруш қатнашчиси ва ногирони умргузаронлик қилмоқда, - дейди “Нуроний “ жамғармаси вилоят бўлими раиси Ўктамжон Охунов. – Президентимизнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонига асосан байрам арафасида уларнинг ҳар бирига 7 500 000 сўмдан пул мукофтлари берилди. Шунингдек, ҳокимликлар, ташкилот, корхона ва муассасалар ҳам ўзларининг совғаларини улашдилар. Шунингдек, 60 нафар табаррук ёшдагиларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари топширилмоқда.

Хотира ва қадрлаш майдонидаги Хотира китоби бу йилги байрамга янги саҳифа билан тўлдирилди. Унда андижонлик 150 нафар афғон уруши қатнашчилари ва мустақиллик йилларида ҳалок бўлган ҳарбийлар, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг номлари абадийлаштирилди.

-2016 йилда “Иккинчи жаҳон уруши ва фронт газеталари” номли уч жилдли китоб нашр қилганмиз, - дейди тарих фанлари доктори, профессор Рустам Шамсутдинов. – Китобга ҳанузгача номлари аниқланмаган андижонлик уруш қатнашчилари киритилган.Ҳозир эса “Андижон Иккинчи жаҳон уруши йилларида” номли китоб тайёрланмоқда. У янги архив ҳужжатлари ва матбуот материалари асосида яратиляпти.

«auz.uz» online гуруҳи.