ЖАМИЯТ

БЎСТОН ТУМАНИДА “IT PARK” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


28.12.2020   810

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича Бўстон туманида Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими С.Мамитова, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Aндижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Саматов ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этдилар.

Ушбу ўқув маркази орқали ёшларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, компьютер технологиялари, дастурлаш асослари ва робототехникани ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсад қилинган.

“IT Park” зарур техник воситалар билан жиҳозланган.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати