ЖАМИЯТ

БУЛОҚБОШИДА ЯНГИ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ


11.11.2020   2620

Булоқбоши тумани Қашқар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 22-Қишлоқ Оилавий поликлиникасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Оилавий поликлиникани очилиш маросимида туман ҳокими Ў.Мамуров ва сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу муассасага давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 млрд.

650 млн сўм ажратилиб, пудратчи “Андижонмустақилқурилиш имкон” МЧЖ томонидан капитал реконструкция ишлари амалга оширилди.

22-қишлоқ оилавий поликлиникаси3та МФЙ ўрамида истиқомат қилувчи 17 минг 609 нафар аҳолига хизмат қилади. Шунингдек қишлоқ оилавий поликлиникасида 20 та ўринга мўлжалланган кундузги шифохона ташкил қилинган.