Андижон 24

БУЛОҚБОШИДА ЯНГИ ГАЗ КОНИ ОЧИЛДИ


11.07.2019   1050

Фарғона водийсида «Чақар» янги газ кони очилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабарига асосланиб “Дарё” маълум қилди.

«Чақар» Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган. Жорий йил март ойида мутахассислар 2-қудуқда бурғулаш ишларини бошлаганди.

10 июль куни эса 1710 метр чуқурликда дастлабки табиий газ оқими олинди. Унинг дебити суткасига 300 минг кубометр баҳоланмоқда.