ЖАМИЯТ

Булоқбоши туманида жорий йилда туман бюджетига 35 млрд 363 млн 206 минг сўм маблағ ундирилиши кутилмоқда


01.05.2019   1533

Булоқбоши тумани маҳаллий бюджети даромадлар режасини ортиғи билан бажарилишини таъминлаш учун 2019 йилда амалга оширилаётган ишлар таҳлили.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Давлат бюджети даромадлар тушумини кўпайтириш, қўшимча солиқ заҳираларини излаб топиш орқали солиқ базасини кенгайтириш юзасидан берган топшириқларидан келиб чиқиб, туманимизда ҳудудий ҳокимлик, молия, солиқ ва бошқа тегишли идоралар ҳамкорлигида маҳаллий бюджетга 2019 йил давомида туширилиши мумкин бўлган даромадларнинг йўналишлари ва манбалари кесимидаги ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилиб, туман ҳокими томонидантасдиқланди.

Шунга кўра, жорий йилда туман бюджетига
35 млрд 363 млн 206 минг сўм
маблағ ундирилиши кутилмоқда.

Ушбу ундириладиган маблағлар чораклар ва ойлар кесимида тақсимлаб олинди

1-чорак контингент режа 8 млрд 163 млн шундан махаллий қисми 5 млрд 586 млн сўмга режа белгиланиб, чорак якуни билан контингент режа 9 млрд 399 млн сўмга ёки 115.1 фоизга махаллий қисми 5 млрд 723 млн сўмга ёки
102.4 фоизга ижроси таъминланди.

2-чоракда контингент режа 9 млрд 296 млн шундан маҳаллий қисми
6 млрд 080 млн сўм

3-чоракда контингент режа 9 млрд 200 млн шундан маҳаллий қисми
5 млрд 868 млн сўм

4-чоракда контингент режа 8 млрд 704 млн шундан маҳаллий қисми
5 млрд 606 млн сўмга белгилаб олинди.

Биринчи чорак якуни билан белгиланган режа кўрсаткични
1 млрд 236 млн сўмга ортиғи билан бажарилишда қуйидаги солиқ турлари асосий кўрсаткични эгаллади, яъни Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 61 млн сўмга, Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 20 млн сўмга, Ягона солиқ тўловидан ажратмалар 342 млн сўмга, Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 56 млн сўмга, Қўшилган қиймат солиғи 491 млн сўмга, Бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 307 млн сўмга, Бозорлар даромадидан тушум 14 млн сўмга, Маҳаллий йиғимлар 45 млн сўмга ортиғи билан бажарилганлигини айтиб ўтиш мумкин.

Юқоридагилардан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларни аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-Қ сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий ҳокимликлар, молия ва солиқ идоралари томонидан бюджетга қўшимча солиқ заҳираларини излаб топиш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

2019 йилнинг 4 ой мобайнида мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб туман молия бўлими томонидан даромадлар базасини кенгайтириш ва қўшимча солиқ заҳирасини аниқлаш юзасидан ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида хатловлар ўтказилиши натижасида
415 млн 266 минг .сўмлик қўшимча солиқ заҳиралари аниқланди. Жумладан:

Мол-мулк ва ер солиғи тўловчи 157 та хонадонларни солиқ тўловчи сифатида қамраб олиниши ёки мулк қийматларини белгиланган тартибда солиқ базасида қайта ҳисоб-китоб қилиниши эвазига маҳаллий бюджетга бир йилда қўшимча 28 млн 285 минг сўм;

Ноқонуний равишда фаолият юритиб келаётган 155 та жисмоний шахсларни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтказиш ёки фаолиятини қонунийлаштириш белгиланган тартибда рўйҳатдан ўтказиш эвазига маҳаллий бюджетга бир йилда қўшимча
348 млн 050 минг сўм;

Ноқонуний фаолият юритиб келаётган 4 та умумий овқатланиш корхоналари ҳамда уларда ишлаётган 10 та ишчи-ходимларни фаолиятини қонунийлаштириш эвазига маҳаллий бюджетга қўшимча 31 млн 898 минг сўм;

Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара ва бошқа тўловлар тушумлари юзасидан ўтказилган мониторинг натижаси бўйича 7 млн 033 минг сўмлик қўшимча солиқ заҳиралари мавжудлиги аниқланди.

Бюджет даромадларини кўпайтириш ва белгиланган режа кўрсаткичларини ортиғи билан бажарилишини таъминлаш учун ҳар бир солиқ тўловчи билан индивидуал тарзда иш олиб бориш ҳамда корхоналарнинг бир маромда ишлаши ва солиқларни белгиланган муддатларда, ўз вақтида тўлаб боришларини доимий назоратга олиш, улардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирлар амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Шу муносабат билан туман молия бўлими томонидан маҳаллий бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичини ортиғи билан бажариш юзасидан мутасадди ташкилотлар билан доимий ҳамкорликда амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Э. ИМИНОВ

Булоқбоши туман молия бўлими мудири.