АТРОФГА НАЗАР

БУГУНГИ АНДИЖОН КЕЧАГИ ЭМАС


18.03.2024   3378

Андижонлик бўлмаган ҳамюртларимиз ушбу ҳудудга «Ўзбекистоннинг тажриба майдони», - дея таъриф берадилар. Бу бежизга эмас, албатта. Боиси, қадим-қадимдан ушбу манзил аҳолиси савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик, чорвачиликда ўзига хос тажриба мактабини яратиб келган. Узоққа бормайлик: плёнка остига чигит экиш тажрибасини қўллаш орқали пахтачиликда катта муваффақиятларга эришиб келинмоқда.

Уйдан чиқмаган ҳолда даромад топиш усули билан минглаб аҳолиси доимий даромад манбаига эга бўляпти. Кафтдеккина томорқасидан бир йилда тўрт мартагача ҳосил оладиганлар ҳам андижонлик- лардир. IT соҳасидаги фаолияти орқали ҳатто америкаликларни иш билан таъминлаётганлар ҳам айнан шулар. Маҳсулотини ўзидан ошиниб ўзга юртларга экспорт қилаётган бу меҳнаткаш халқ хали кўп нарсага қодир. Чунки улар ҳаракатда!

Зеро, яхши биладилар: кечаги кун билангина фахрланган халқнинг келажаги бўлмайди. Бундан беш-олти йил муқаддам Андижондаги энг катта муаммо ишсизлик масаласи эди. Бу аксарият ёшларнинг хорижга иш излаб кетишига, салбий иллатларнинг юзага келишига сабаб бўлаётганди. Давлатимиз раҳбари Президент сифатида илк бор вилоятга ташриф буюрганида, масаланинг шу жиҳатига эътибор қаратиб: «Одамлар қачон ҳаётидан мамнун бўлиб, юрт тараққиётига ҳисса қўшади? қачонки, уйида тинчлик бўлса, рўзғори бут бўлса, оиласидан кўнгли тўқ бўлса!», - деган эди. Ўшанда янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш юзасидан кўрсатмалар берган эди. Мана, орадан ўтган қисқа фурсат ичида Андижонда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Биргина, 2023 йилнинг ўзида 531 минг 685 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди. Давлатимиз раҳбари ташриф чоғида «Асака текстиль» кластерининг тўқимачилик корхонасида бўлиб, бу борадаги ишлар билан танишди. -Туманимизда мана шундай корхоналарнинг фаолият юритиши биз хотин-қизлар учун катта имконият эшикларини очди, - дейди тикувчи Дилафрўз Ҳошимова. - Ўзимдан мисол қиладиган бўлсам, бир пайтлар туманимизда бундай шароитлар бўлмаганлиги сабабли икки нафар фарзандимни онамга ташлаб, Россия Федерациясига ишлаш учун кетганман. Дугонамдан ушбу корхона ҳақида эшитгач, она юртимга қайтиб келишга қарор қилдим. Ҳозир ишларим яхши. Ойлик маошни вақтида оляпмиз, тушлик ва ишга келиб-кетиш ҳаражатлари корхона ҳисобидан. Энг муҳими, оиламиз даврасидамиз, болаларимиздан кўнглимиз тўқ. Дарвоқе, ушбу корхона иш бошлаганига ҳали икки йил ҳам бўлгани йўқ. Бу давр ичида 3 минг 200 нафар аҳоли учун янги иш ўринлари яратилди. Кластер улар иштирокида 102 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириб, 50 миллион долларлик экспорт қувватини яратди. Тез орада Улуғнор туманида 70 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш орқали тайёр маҳсулот тайёрлаш корхонасини ишга тушириш кўзда тутилган. Бунинг натижасида яна 1 минг 600 киши доимий иш жойига эга бўлади. Жорий йилдан бошлаб бу каби ишлар кўлами янада ортади. Боиси Президент андижонлик фаоллар билан учрашув давомида бу борадаги ҳаракатларни янада жонлантириш бўйича ўз кўрсатмаларини берди. қолаверса, Хонобод шаҳридаги «Янги ҳаёт» маҳалласида бўлиб, «Ҳар бир маҳалланинг ўз имкониятлари, анъаналари, одамларнинг хоҳиш-истаклари бор. Маҳалла уюшмаси ва иқтисодий комплекс вакиллари уларни аниқлаб, қўллаб-қувватласа, аҳолини банд қилиш, даромад манбаи яратиш мумкин», - дея билдирган фикрлари маҳаллалар драйверини яратиш орқали мавзуга доир самараларга эришишга ундамоқда. Давлатимиз раҳбари жойларга ташрифи давомида ҳудуддаги иқтисодий-ижтимоий ҳолатларни ўз кўзи билан кўриб, вазиятга жойида баҳо беришга одатлан[1]ганлар. Бу табиийки, тўғри фикр, одил хулоса, оқилона ечим ва ҳаққоний кўрсатма беришнинг асосий мезонидир. Президентимиз Андижон туманидаги «Авто Спринг Компонентс» МЧЖ ишчилари билан мулоқотга киришди ва иш жараёнига гувоҳ бўлди. -Давлатимиз раҳбарининг биз меҳнат қилаётган жамоада бўлиши кутилмаган воқеа бўлди, - дейди ушбу корхона бош металлурги Авазхон Нажмиддинов. - Фаолиятимиз билан танишар экан, масъулиятли вазифани адо этаётганлигимизни таъкидлади. Дарҳақиқат, корхонамизда автомобилларнинг пўлат хом ашёсидан тайёрланувчи деталлари ишлаб чиқарилади. Авваллари бу каби маҳсулотлар хориждан олиб келинар эди. Эндиликда Хитой ва Германия технологиялари асосида уларни маҳаллий мутахассислар тайёрлашмоқда.

Ҳозирда жамоамизда 140 нафар ишчи меҳнат қиляпти. Келгусида уларнинг сони яна 2400 нафарга ортади. Шунга яраша ишлаб чиқариш кўлами ҳам кенгаяди. Буларнинг барчаси маҳсулотимиз орқа[1]ли саноат соҳасидаги энг муҳим вазифалардан бирини бажараётганимиз билан фахрланишимизга асос бўлади. Давлатимиз раҳбари биз билан суҳбатда бўлиб, кўнглимизни кўтариши, олдимизга қўйган мақсадимизни сидқидилдан адо этишимизда неки шароит керак бўлса барчасини амалга ошириш юзасидан берган кўрсатмалари бизни янада фаолроқ ишлашга ундади. 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа асосида барпо этилган ушбу корхонада бир йилда 18 минг тонна чўян хом ашёсидан автомобилсозлик учун жуда муҳим бўлган деталлар ишлаб чиқарилади. Авваллари, бу маҳсулот хориждан импорт қилинган. Эндиликда бўлса, маҳаллийлаштириш орқали улар айнан шу корхонада ишлаб чиқарилмоқда. Янада эътиборли жиҳати шундаки, хом ашё вилоятдаги автомобилсозликка ихтисослаштирилган корхоналар чиқиндисидан олинади. Айни пайтда бу ерда қишлоқ хўжалиги техникаси учун 4 турдаги эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда. Президентимиз ташрифидан сўнг корхонада тез орада 156 миллион долларлик 10 та лойиҳа ишга туширилиши эвазига 2 мингта янги иш ўрни яратиладиган бўлди. -Президентнинг бу сафарги ташрифи ҳам тарихий аҳамиятга эга, - дейди Ўзбекистон қаҳрамони Шукуржон Маматқулов. - Сафар давомида вилоятдаги барча соҳалар билан танишди, ўз фикрини, хулосасини айтди, кўрсатмалар берди. Фаоллар билан учрашувда «Андижон кечаги Андижон эмас!» - дея берган баҳосини ҳудудда қисқа муддат ичида амалга оширилган ишларга, ана шу саъй-ҳаракатлар замирида турган меҳнаткаш халқимизга берилган юксак ишонч, деб била[1]ман. Келгусида бу ишончни оқлаш учун барча имкониятларни ишга солиш керак. Зеро, бу амалий ҳаракатлар замирида андижонликларнинг фаровон турмуши мужассамдир. Биласизми, Президент ҳар гал Андижонга ташрифи давомида ички имкониятлардан унумли фойдаланишни уқтирадилар. Вилоятимизда мебелсозлик мактаби яратилганлиги ҳам ана шу кўрсатмалар ижобатининг ёрқин ифодасидир. Дарвоқе, давлатимиз раҳбари ташриф давомида мебелсозлик бўйича йўлга қўйилган ишларни ҳам кузатди. - Президент олдинги ташрифлари давомида аҳоли ўз имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда ҳунармандчилик ва тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига шароит яратиб бериш кераклиги ҳақида гапирган эди, - дейди Олтинкўл туманидаги Ижтимоят МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркор Омадилло Акрамов. - 2018 йилнинг 7 июнь куни «Ҳар бир оила ғ тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори эълон қилингач, бу борадаги ишлар кўлами сезиларли даражада ортди. Мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз хонадонимизда мебелчилик билан шуғуллана бошладик. Дастлаб, оила аъзоларимиз билан ишлаган бўлсак, айни пайтга келиб, жамоадошларимиз сони ўн нафардан ортади. Иш фаолиятимиз кенгая бошлагач, акса[1]рият ишларга улгурмай қолдик. Натижада қўшниларимиздан айрим қисмларни тайёрлашда ёрдам сўрадик. Шу тариқа, кимдир ёғоч йўнса, бошқа биров чеварчилик ишларини бажаради. қарабсизки, ко[1]операция услубини жорий этдик. Ҳозирда маҳалламизда салкам 500 та хонадон шу ҳунар билан шуғулланади. Республикамизнинг барча вилоятларига, қолаверса, қўшни давлатларга ҳам маҳсулотимизни етказиб бермоқдамиз. Айтиш жоиз, сўнгги йилларда мебелсозликни ривожлантириш бўйича бир қанча имтиёзлар вужудга келди. Бу эса биргина вилоятимизнинг ўзида ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи корхоналар сонининг 377 тага етишига сабаб бўлди. Таҳ[1]лиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳудудда мебель ишлаб чиқариш кўлами 2016 йилга нисбатан 15 баробарга ортган. Яқин кунларда бу рақамлар кескин ортиши кутилмоқда. Зеро, Андижон ва Олтинкўл туманларида яна иккита саноат зонаси барпо этилмоқдаки, бу ерда фақат мебелчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолияти ташкил этилади. Давлатимиз раҳбарининг бу галги ташрифи Асака ҳамда Шаҳрихон туманларининг келгуси истиқболини белгилаб берди. Ҳар иккала ҳудудда урбанизация дастури амалга оширилиши, аҳолиси 100 минг нафардан ошганлиги боис вилоят бўйсинувига ўтказилиши белгиланди. -Куни кеча қурилиш соҳасига оид бир йиғилишда Шаҳрихон шаҳрида жорий йилда 10 та кўп қаватли уй барпо этила[1]ётгани, бироқ туман оқова сув тармоғига эга эмаслиги келгусида муаммога сабаб бўлиши ҳақида гапирган эдим, - дейди Халқ депутатлари вилоят кенгаши[1]нинг депутати Гулбаҳор қосимова. - Буни қарангки, давлатимиз раҳбари ташриф доирасида бу борадаги бошқа масалаларни бартараф этиш учун ҳам топшириқларни бердилар. Фаоллар билан учрашув давомида таъкидланганидек, «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш доирасида Асака туманида 68 та, Шаҳрихон туманида 100 та кўп қаватли уйлар қад ростлайди. Жорий йилнинг ўзида вилоят бўйича 190 та ана шундай уйларни фойдаланишга топшириш эвазига 7 мингта оила ўз хонадонига эга бўлади. Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг вилоятимиздаги энг катта муаммоларга оқилона ечим топиб берганлигидандир. Ташриф давомида масъуллар томонидан қайд этилганидек, аҳолини уйғжой билан таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилди. Жумладан, Янги Андижон шаҳрида жорий йилда 2 мингдан ортиқ хонадонли 80 та янги уй қурилиши белгиланган. Ҳозирга қадар уларнинг асосий қисми фойдаланишга топширилди. Шунингдек, ушбу манзилда 1 минг 680 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби, 420 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 250 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиника қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу каби саъйғҳаракатлар вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида давом этмоқда. - Уч нафар фарзандим билан ижара уйда яшардим, - дейди Хўжаобод туманидаги Хидирша МФЙда истиқомат қилувчи Санобархон Мадраҳимова. - Ногиронлигим сабаб кўп қийинчиликларга дуч келдим. Ана шундай кунларнинг бирида телевизорда давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифини кузатиб қолдим. «Ҳатто қушнинг ҳам ўз уйи бўлиши керак», - деган эди ўшанда Президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи хусусида кўрсатма берар экан. Айниқса, уйғжойга эҳтиёжманд хотинғқизларни турарғжой билан таъминлаш борасида қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида фикр билдиргач, умид пайдо бўлди. Мен каби аёлларга ғамхўрлик кўрсатадиган ҳукуматимиз борлигидан қувондим. Эртанги кунимга ишонч туғилди. Ҳозирда уйғжойга эҳтиёжманд хотинғқизлар учун ажратилган кўп қаватли уйда яшайман. Ҳудудимиздаги тикувчилик корхонасида ишлаяпман. Шукр, ҳаммаси изга тушиб кетди. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан миннатдорман. Сабаби, у кишининг ташаббуси ва кўрсатмаси билан республикамизда хотин-қизларнигина эмас, балки, барча аҳолини турарғжой билан таъминлаш борасида сезиларли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Президентнинг бу галги ташрифи ҳар доимги ташрифлардан фарқли ўлароқ, янада кенг кўламдаги ишларга ундамоқда. Ҳеч бир соҳа йўқки, давлатимиз раҳбарининг эътиборидан четда қолган бўлса. Барча йўналишларда амалга оширилиши муҳим бўлган вазифаларни белгилаб берган ташриф вилоятимизнинг иқтисодийғижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб, янги давр билан юзлашишига асос бўлади. Энг муҳими, кутилаётган ўзгаришлар андижонликлар ҳаётини тубдан ўзгартириб юборишига ишонч уйғотмоқда.

Андижоннома газетаси