Андижон 24

БУ ЕРДА НАВОИЙНИ СЕВИШАДИ, БОБУРНИ АРДОҚЛАШАДИ


12.02.2019   1111

Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ихтисослашган мактаб – интернатга шу кунларда қадам ранжида қилган киши гўёки ғазал бўстонига кириб қолгандай сезади ўзини.

Мумтоз шеъриятимизнинг икки буюк даҳоси – Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд айёмлари 250 нафар ўқувчи таҳсил оладиган нуфузли даргоҳда мароқли ва мазмунли тадбирлар уйғунлигида нишонланяпти. Февраль ойининг бу ерда фасоҳад ойлиги дея эълон қилиниши тадбирларга янада файз ва ранг баранглик бағишлади.

“Мен ғазал шайдосиман” иншолар кўриги, “Бобурни ёд этиб...”, “Навоий ворислари” ғазаллар танловлари, баҳра байт айтишувлари, юқори малакали устозларнинг очиқ дарслари, мўъжазгина кутубхонада ташкиллаштирилганикки буюк сиймонинг асарлари кўргазмаси – барча-барчаси истеъдодлар маскани ўқувчиларининг билимларини бойитишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

«auz.uz» ойлайн гуруҳи.

Хурсандбек АРАББОЕВ олган сурат