Андижон 24

«БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАКТАБЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ


02.10.2019   1749

Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги «Баркамол авлод» республика ва ҳудудий болалар марказлари негизида Республика ва ҳудудий «Баркамол авлод» болалар мактаблари ташкил этилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари негизида «Болалар кутубхоналари» ташкил қилинди.

Қарорга кўра, 2020-2023 йилларда Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида «Баркамол авлод» болалар мактаблари ҳузурида 100-200 ўринли «Болалар сайёҳлик базалари» ташкил этилади

«Баркамол авлод» болалар мактабларида 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб «STEAM — таълим» дастури жорий этилади.