Жамият

«BARCHINOY TEXTIL» ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ +ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ = ҲАМКОРЛИК


14.09.2020   1332

Хўжаобод туманидаги “Barchinoy textil” хусусий корхонаси нафақат вилоятдаги, балки республикамиздаги йирик трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан ҳисобланади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий қисми хорижий давлатларга экспорт қилинади.

Ушбу корхона ташкил этилганидан то бугунги кунга қадар Хўжаобод туман Давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда ишлаб келади. Мана икки йилдирки, корхона маъмуриятининг мурожаатига асосан уларга марказ томонидан сайёр хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Куни кеча ҳам Марказ ходимлари ҳамда ишчилар ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув мобайнида Марказ мутахассислари томонидан давлат хизматлари соҳасида юз бераётган ўзгаришлар, аҳоли учун яратилган қулайликлар, қонунчиликдаги сўнги янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув сўнггида 60 нафар ишчи-ходимларга солиқ тўловчи идентификасия рақамлари (стир)ни олиш, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга қўйиш, Электрон рақамли имзо олиш бўйича сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.

Манба: t.me/anddavxizmat