Андижон 24

БАЛИҚЧИЛИКЛАРНИНГ ШИОРИ: БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ОВОЗ БЕРАМИЗ


22.12.2019   1650

Балиқчи туманидаги679-сайлов участкасига2870 нафар сайловчи овоз бериш учун таклиф этилган. Эрталабдан хотин-қизларнинг фаол иштирок этаётгани эътиборли. Улар асосан Кўл маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчилар.

-Номзодлар билан ўтказилган сайлоолди учрашувларда биз ўз хулосамизни қилдик,-дейди сайловчи Рамзахон Тўхтабоева,- Бугун яна бир бор ўз олдимизгасавол қўйдик. Энг муносиб номзод ким?Чунки овоз беришда адашмаслигимиз керак. Маҳалладошларимиз бу борада ўз фикрига эга. Мен ҳам ўз номзодимни танладим.

Ҳа, балиқчиликлар бугун ўзларининг сиёсийфаоллигини кўрсатяптилар. Қолаверса, бу билан Ўзбекистонни янада ривожланиши, муносиб халқ вакилларини танлаб олишга эришадилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати.