Андижон 24

Баҳорий илиқлик улашдилар


09.03.2018   1239

Андижон давлат университетида 8-Март куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбири аввалида ярмарка ташкил этилди. Ярмаркадан аёлларнинг миллий дўппилари, либослари ва кийим безаклари ўрин олди. Бу, барчага кўтаринки кайфият улашди.

Тадбирнинг бадиий қисмида устоз аёллар, ибрат кўрсатиб меҳнат қилаётган хотин-қизлар ва талабаларга яхши тилаклар билдирилди. Институт талабаларининг концетр дастури даврага файз киритди.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.