Андижон 24

АСАКАДА 10 НАФАРДАН ОРТИҚ ФУҚАРО САЙЁР СУД МАЖЛИСИДА АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ЖАЗОСИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ


24.04.2019   4351

Маъмурий, иқтисодий ҳамда жиноят ва фуқаролик ишлари вилоят судлари раислари томонидан Асака туманида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида 47 нафар фуқаро яқинларининг жиноий жазо муддатини камайтириш, уй- жойга бўлган эгалик ҳуқуқини белгилаш, меърос каби муаммоли масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат этдилар.6 нафар фуқаронинг масаласи жойида ечимини топди. Суд раислари 41 нафар мурожаатчига тушунчалар берилиб, йўл-йўриқлар кўрсатдилар.

Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раисининг ўринбосари Адҳамжон Мирзаев жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқаролар билан профилактик мулоқот ўтказди.

Шунингдек, тадбир давомида сайёр суд ўтказилиб, 10 нафардан ортиқ фуқаролар синов ва чеклов жазоларидан озод этилди.

Носиржон РАСУЛОВ,

Жиноят ишлари бўйича

Андижон вилояти суди судьяси.

Комроншох РАСУЛОВ,

Судья катта ёрдамчиси.