Андижон 24

«ASAKA CITY» - АНДИЖОННИНГ КЕЛАЖАКДАГИ ЮЗИ


11.04.2021   719

Асака Андижон вилоятининг ривожланган ҳудудларидан. Ўзбекистон автомобилсозлиги ҳақида гап борганда беихтиёр ушбу туман тилга олинади. Бу ўз-ўзидан саноат ривожи билан бир вақтда ҳудудни янада обод қилиш, замонавий бинолар барпо этиш, бир сўз билан айтганда, меъморий кўринишини тубдан ўзгартиришни талаб этади.

Президентимизнинг шу йил 2 апрелдаги “Андижон вилояти Асака туманини ободонлаштириш ва архитектура қиёфасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айни шу мақсад кўзда тутилди. “Asaka city” тураржой мажмуасини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш унинг асосини ташкил этади.

2020 йилда туманнинг Чек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Asaka city” замонавий кўп функцияли мажмуасинибарпо этиш учун 53,3 гектар ер майдони танланган. “Avtosanoat-Injiniring”МЧЖ лойиҳанинг бош режасиниишлаб чиқиш бўйича буюртмачи этиб белгиланган. Қисқа вақт ичидаавтомобилсозлик саноати ходимларини арзон тураржойлар билан таъминлаш мақсадида “Asaka city” мажмуасида бир қатор намунавий кўп квартирали уйларни қуриш ишлари бошланди. Албаттамажмуанинг меъморий ечими бугунги кундаражасида бўлиши талаб этилади.

ЭндиликдаПрезидент қарори асосида лойиҳани амалга ошириш доирасида ана шу ҳудудда “Business city” замонавий ишбилармонлик марказлари қурилиши ҳам кўзда тутилмоқда. Бу айни вақтда Асаканинг кўркини тубдан ўзгартириш баробарида тадбиркорликва ишлаб чиқариш янада ривожланишига асос яратади. Бунинг замирида аҳоли турмуш фаровонлигининг ўсиши ва иқтисодиётимизнинг юксалиши ётади. Автомобилсозлар юрти тез кунларда ривожланган давлатлардаги кўркам шаҳарлар каби янги қиёфа касб этади. Бундан асакалик кексаю ёш хурсанд бўлади.

Насибахон ТЎЙЧИЕВА,

халқ депутатларивилояткенгаши депутати.