Андижон 24

АНДИЖОНДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА


14.01.2021   3081

Ватан, унинг эрки ва озодлиги йўлида кўплаб ватандошларимиз азиз жонларини фидо қилишган. Уларнинг қаҳрамонликлари, кўрсатган жасоратлари ҳеч қачон унутилмайди. Ватан ҳимоячилари куни эрта тонгда Андижон шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, ҳарбийлар, фахрийлар ҳамда жамоат ташкилотларининг ходимлари қатнашди.

Жорий йилда ҳам байрам ҳар қачонгидан кенг кўламда ташкил этилди. Вилоятимиздаги каттаю кичик ҳарбий либос кийиб, юрт посбони бўлиш шараф эканлигини тантанавор намойиш этдилар.

«auz.uz» online гуруҳи.