ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА «СЎЗ СЕҲРИ»НИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ


12.05.2021   996

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира ва ёзувчи Турсуной Содиқова ҳотирасига бағишлаб “Сўз сеҳри” номли анъанавий кўрик танлов йўлга қўйилди.Бу йил илк бор ўтказилаётган мазкур танловнинг вилоят босқичи Боғишамолнинг сўлим Боғи Бобур истироҳат боғида бўлиб ўтди.Ўзининг тарбиявий-аҳлоқий асарлари, оила илми мавзусидаги туркум чиқишлари билан халқимиз қалбидан жой олган олима Турсуной Содиқова хотирасига бағишланган нотиқлик санъати танлови халқ таълими тизимидаги ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ташкил этилди.

Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 1528 нафар қатнашчи орасидан сараланган 16 нафар ўқитувчи ва шунча ўқувчи вилоят босқичига етиб келди. Иштирокчилар иккита йўналиш бўйича беллашдилар. Вилоятдаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида қўрғонтепалик Малоҳат Мамасиддиқова фаҳрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги вакиллари,ёзувчи, шоирлар, санъаткорлар, Турсуной Содиқованинг муҳлислари ҳамда оила аъзолари иштирок этдилар.

Танлов ғолиблари вилоят ҳалқ таълими бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Саидабону Абдусаломова.