ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА СОЛИҚ ХОДИМЛАРИ «УДДАБУРОН ТАДБИРКОР»НИНГ ТАНОБИНИ ТОРТИБ ҚЎЙИШДИ


20.10.2020   4691

Жалақудуқ тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан умумий қиймати 26 миллион 710 минг сўмлик 24 тонна ноқонуний кўмир савдоси олди олинди.

Фуқаро Хамидилло Мирзаев давлат рўйхатидан ўтмасдан Жалақудуқ туманининг Ғозичеки маҳалласи ҳудудида белгиланган савдо қоидаларига риоя қилмасдан кўмир савдоси билан шуғулланаётган экан. Унинг бу “уддабуронлиги” солиқ ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланди. Ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, савдога қўйилган 24 тонна кўмир маҳсулоти вақтинчалик далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Ҳурматли фуқаролар! Агар Сиз, кўмир маҳсулотларининг ноқонуний савдоси ёки нархларнинг асоссиз оширилганлигига дуч келсангиз, вилоят давлат солиқ бошқармасининг 74-223-95-23 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилинг.

Андижон вилояти ДСБ

Матбуот хизмати