Андижон 24

АНДИЖОНДА СОБИҚ БАНК РАҲБАРИ 173 МЛН СЎМЛИК КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ


16.12.2019   1534

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Халқ банки» Пахтаобод филиали собиқ раҳбари Н.А. «Б.М.Л.» ва «П.Т.» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар билан тил бириктириб, бир неча фуқаронинг номига имтиёзли кредит расмийлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ажратилган 173,8 миллион сўм кредит маблағлари юқоридаги корхоналарга ўтказилиб, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан АТ «Халқ банки» Пахтаобод филиали собиқ раҳбари Н.А., «Б.М.Л.» ва «П.Т.» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: Daryo.uz