Сайлов - 2021

АНДИЖОНДА СОАТ 16:00 ГА ҚАДАР 1 МИЛЛИОН 495 МИНГ 162 НАФАР САЙЛОВЧИ ОВОЗ БЕРИШДА ИШТИРОК ЭТДИ


24.10.2021   1780

2-Андижон округ сайлов комиссияси Президент сайловининг ўтказилиши юзасидан Андижон вилояти миқёсида маълумотлар беришда давом этади.

Соат 16.00 га қадар сайловчилар рўйхатига киритилган 1 миллион 803 минг 573 нафар сайловчининг, 1 миллион 495 минг 162 нафари овоз беришда иштирок этди.

Бу сайловчилар умумий сонининг82,9 фоизини ташкил этади.

Овоз бериш жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик принциплари асосида очиқ ва ошкора ўтказилмоқда.

Овоз бериш билан боғлиқ жараёнларни халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган халқаро кузатувчилар, шунингдек, сиёсий партиялар ва аккредитациядан ўтган журналистлар кузатиб бормоқда.

Овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.