Андижон 24

АНДИЖОНДА МУЗ САРОЙИ БУНЁД ЭТИЛМОҚДА


21.06.2019   2680

АНДИЖОН (Auz.uz). Ҳадемай андижонликлар қишқи спорт турлари билан мунтазам шуғулланиш имконига эга бўладилар. Ана шу мақсадда ҳамда соғлом турмуш тарзини оммавийлаштиришни кўзлаб Андижон шаҳрида биринчи муз саройи бунёд этилмоқда.

Иқбол маҳалласида қад ростлаётган мажмуа “Gold Team-01” қўшма корхонаси қурувчилари томонидан барпо қилиняпти. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Йил охирида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилаётган спорт аренаси ҳам замонавий, ҳам миллий меъморчилик санъати ва илғор технологиялар анъаналарини мужассам этган ҳолда қад ростлаяпти.

Яқин кунларда вилоятимиз марказида тадбиркорлар томонидан яна иккита ана шундай спорт иншоотлари қурилиши бошланади.