Андижон 24

АНДИЖОНДА КАРАНТИН ДАВРИДА 9 МИНГГА ЯҚИН НИКОҲ ҚАЙД ЭТИЛДИ


06.09.2020   2742

Жорий йилнинг 8 ойи давомида вилоятдаги ФҲДЁ бўлимларига 77 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Улар асосида 51000 та ҳолатда туғилганлик ҳамда 10100 та ўлим ҳолати қайд қилинган. Энг кўп туғилиш ҳолати Андижон шаҳри, Асака ҳамда Шаҳрихон туманларига тўғри келмоқда.

Шунингдек, ўтган давр давомида вилоятда 13 мингга яқин жуфт ёш расмий никоҳдан ўтиш учун ариза берган. Буларнинг 12641 тасига никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар тантанали топширилган. Бундан ташқари 1974 та ҳолатда турли оилавий келишмовчиликлар ортидан ажрим ҳолатлари қайд қилинган.

Карантин бошланган 15 мартдан бугунги кунга қадар эса 36100 та туғилиш ҳамда 6678 та ўлим ҳолатлари қайд қилинган. Шунингдек, 8900 та ҳолатда ёшлар никоҳдан ўтишган. 1167 та ҳолатда никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган.

Қайд этиш лозим, 9-10 июль саналари вилоятдаги ФҲДЁларда рекорд даражада 1000 дан ортиқ никоҳ қайд этилган кунлар сифатида тарих зарварақларига мухрланган.

Манба: t.me/andijondavlatxizmat