Андижон 24

АНДИЖОНДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ХОДИМЛАРИНИНГ КИРДИКОРЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ


02.03.2019   2331

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида “Узтрансгаз” акциядорлик жамияти Андижонгаз ҳудудий газ таъминоти филиали ходимлари томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг 31 январь кунига қадарли 333 260 м3 ноқонуний табиий газ етказиб берилиши натижасида жамият манфаатларига 106 млн 643 минг 074 сўм миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда бюро вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Ўрганиш давомида Андижон шаҳар газ 1-участкаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Т.Ж. ва бошкалар томонидан Ишчилар маҳалласи Шароф Рашидов 5-тор, Пахтаобод, Маориф маҳалласи Берк темир йўл, Янги турмуш маҳалласи Янги турмуш кўчалари ҳамда Андижон тумани Зангибобо, Чўққи тепа махаллаларида яшовчи, жами 222 нафар фуқаронинг хонадонига Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги қарорида кўрсатиб ўтилган талабларга зид равишда лойиҳа техник ҳужжатларсиз, тегишли тартибда шартнома расмийлаштирилмаган.

Шунингдек, “Узтрансгаз” АЖ Андижонгаз ҳудудий газ таъминоти филиали 1-участкасида ишловчи Х.О., Х.Ш. ҳамда Д.А.лар олдиндан тил бириктириб, Андижон шахри Пахтаобод кўчасида истиқомат қилувчи 28 нафар фуқарони алдаб, уларнинг ҳар бирини хонадонига “СГМБ-4” русумли электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатишиб, ҳисоблагичларни давлат қиёслови ўтказилганлиги ҳақидаги сертификатини, ҳисоблагичўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома, янги абонент дафтарчаси ҳамда тегишли лойиха хужжатларини тайёрлаб беришга ваъда беришган. Шунингдек, ушбу фуқаролардан жами 20 миллион 910 минг сўм миқдордаги пулларни алдов йўли билан олишиб, абонент дафтарчаси, лойиҳа ҳужжати, ҳисоблагич ўрнатилганлиги ҳақида далолатнома тузиб, қалбаки қиёслов сертификатларини тайёрлаб, фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишган.

Бундан ташқари, газ таъминоти ходимлари Д.А. ҳамда А.И.лар 2018 йилнинг декабрь ойида Найзақайрағоч маҳалласининг Янги Шодлик кўчасида яшовчи 20 та хонадоннинг хар биридан 480 минг сўмдан, жами 9 миллион600 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олишиб, фуқароларнинг хонадонларга газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиб, янги абонент дафтарчаси, лойиҳа ҳужжати, ҳисоблагич ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома ҳамда қалбаки қиёслов сертификатларни тайёрлаб, тақдим қилиб, фуқаролар томонидан “Андижон биокимё заводи” ОАЖга ер остидан тортилган табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан фойдаланишига шароит яратиб, улар томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг 31 январь кунига қадарли198 856 м3ноқонуний табиий газдан фойдаланишганлиги натижасида жамиятга 63 млн 634 минг 157 сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

Участкасининг яна бир собиқ назоратчиси Б.А. эса2016 йилнинг май ойидан 2018 йилнинг август ойига қадар Андижон шаҳри Найзақайрағоч маҳалласи ҳудудида истиқомат қилиб келаётган фуқароларга ўзини “газ идораси назоратчиси” деб таништириб, уларнинг ишончига кириб, алдаб, шу махаллада фуқаролар томонидан ноқонуний уланиб олиб, фойдаланиб келаётган ва истеъмол қилинган табиий газ натижасида келиб чиққан қарздорлик учун тўловларни амалга оширишни талаб қилиб келган. У фуқаролар Х.Юлдашева, Ф.Расулова, Ф.Боборахимова, М.Хусанова, М.Солиева, М.Абдуғаниева, Н.Исмоилова, Ғ.Ибрагимов, Й.Бозоров, К.Боборахимовлардан, жами 5 миллион 750 минг сўм ҳамда 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик билан кўлга киритиб, ўзининг шаҳсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг сентябрь ойида С.О. ва Қ.Э.лар Андижон шаҳри Найзақайроғоч маҳалласи Сахоба кўчасида яшовчи фуқаро Назаров Холмирзанинг яшаш хонадонига келишиб, табиий газ истеъмолидан вужудга келган қарздорликни 2 миллион сўм ҳисоблашиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 1 миллион сўм миқдорида пул талаб қилиб, ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 2019 йилнинг 19 февраль куни Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан “Узтрансгаз” АЖ вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали Андижон шаҳар газ 1-участкаси ишчи ходимлари Х.О., Х.Ш., Д.А., А.И., Б.А., С.О. ваҚ.Э.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасига юборилган.

МИБ Андижон вилоят бошқармаси.