Андижон 24

АНДИЖОНДА БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН «БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ» МАВЗУСИДА УЧРАШУВЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ


14.04.2022   625

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729 сонли фармонида белгиланган вазифалар ижроси шунингдек, аҳолининг хуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш мақсадида жойларда жамоатчиликлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Коррупцияга қарши кураш бугунги кундаги дунё ҳамжамияти олдида турган энг долзарб масалалардан бирига айланди. Унинг давлатлар, минтақа иқтисодиёти, сиёсати, ижтимоий ҳаётига ҳалокатли таъсирини айрим мамлакатлар инқирози мисолида кўришимиз мумкин.

Жумладан Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошқармаси ҳодимлари ҳамда бошқарма хуқуқшуноси биргаликда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари ташкил этилган Бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари билан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида учрашувлар ташкил қилинди.

Учрашувда сўз олганлар бугунги кунда фуқароларнинг ўзи яшаётган ҳудудда ҳамда бутун мамлакатда юз бераётган воқеаларга бефарқ бўлмаётганлиги. Халқнинг ҳар бир масала бўйича тўғридан-тўғри мурожаат қилиш эркинлиги таъминланиши, мансабдорларнинг халқ билан бевосита мулоқотга кириша бошлаганининг ўзиёқ қуйи ва ўрта тизимдаги коррупция даражаси қисқаришига сабаб бўлаётганлиги. Шунингдек коррупциянинг илдизларини бартараф қилиш учун мунтазам равишда ислоҳотлар олиб борилиши кераклиги. Оддий майда олди берди ҳам коррупцияэканлиги ушбу иллат оддий нарсалардан катта нарчаларга айланиб кетиши мумкинлиги тўғрисидайиғилганларга атрофлича тушунчалар бериб ўтдилар.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.