Андижон 24

АНДИЖОНДА «АҲОЛИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ» ИШ БОШЛАДИ


05.12.2020   4929

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 августидаги "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида жойларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этиш белгиланган эди.

Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида тикувчилик, мебель ва ёғочга ишлов бериш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш,қурилиш ва пардозлаш ишлари каби яна бир қанча касб-ҳунарга ҳамда хорижий тилларни ўргатиш бўйича "Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази"иш бошлади.

Марказнинг асосий вазифаси ишсиз,чет давлатларга чиқиб меҳнат қилиш ниятида бўлган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш), ҳамда уларнихорижий давлатлардаги корхоналарга қонуний равишда ишга жойлаштириш, уларни ҳавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Марказ битирувчилари ўз дипломларини олганларидан сўнг,ўзларининг мутахассисликлари бўйича жаҳоннинг энг илғор ва етакчи ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида ўз фаолиятларини давом эттирадилар. Марказ фаоллари талабаларнинг ижтимоий келиб чиқиши, қизиқиши ва имкониятларидан келиб чиқган ҳолда уларга йўналиш берадилар.

Шунингдек, марказда ташкил этилган тил ўрганиш курсларида сабоқ беришлари учун малака сертификатларига эга ва ўз касбларининг етук мутахассислари жалб этилган.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, сектор раҳбарлари, ҳамда Россиянинг нуфузли корхоналари иш берувчилари иштирок этдилар.

«auz.uz» online гуруҳи.