Андижон 24

АНДИЖОНДА 936 НАФАР 11-СИНФ БИТИРУВЧИСИГА ОЛТИН ВА 643 НАФАРИГА КУМУШ МЕДАЛ БЕРИЛАДИ


25.05.2020   641

2019-2020 ўқув йили коронавирус пандемияситуфайли кутилмаган синовларга бой бўлди. Мактабларда оҳирги қўнғироқ тадбирлари ҳам ўзгача бўлиб ўтди. Битирувчилар устозлари, синфдош дўстлари ва ўзлари учун қадрли бўлганмактаб билан масофадан туриб хайрлашдилар

Дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси барча жабҳаларга ўз таъсирини кўрсатди. Лекин, юртимизда карантин даврида ҳам таълим-тарбия жараёни бир лаҳзага бўлса ҳам тўхтамади. Мураккаб ва таҳликалик вазиятларда ҳам фарзандларимизнинг тўлақонли билим олиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилди.

- Барча синфлар учун Online – maktab” лойиҳаси доирасидаўқувмашғулотлари кучли педагоглар томонидан олиб борилди. – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркамилов. - Бу эса ўз навбатида ўқувчилар учун билим олиш манбаи, ёш педагоглар учун эса маҳорат сабоқлари, тажриба алмашиш имкониятларини берди. Шунингдек, ёзги таътил даврида ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўқувчилар учун “online-repititor”,“оnline-toʻgarak”, ўқитувчиларнинг малакасини ошириши учун “online-kasbiy rivojlantirish” лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда келгуси ўқув йилидан “online-maktab” лойиҳасини юқори савияда ташкил этиш чора-тадбирлари ҳам ишлаб чиқилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 9-синфини 40014 нафар, 11-синфини 40122 нафар жами 80136 нафар ўқувчи битирмоқда.

Ўқув йилида аъло баҳоларга ўқиган 936 нафар 11-синф битирувчисига олтин ва 643 нафарига кумуш медал берилади. 2634 нафар 9-синф ўқувчиларига эса аъло даражали шаҳодатнома топширилади.

Мамлакатимизда мураккаб пандемия даврида ёш авлоднинг билим олишга бўлган интилишини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юксак эътироф этилди.

Бугунги кунданавқирон авлодга билим ва тарбия бериш, уларнимаънавий етукликка етаклаш каби эзгу ишлар, эътибор ва ғамхўрликларнинг ёрқин ва ҳаётий ифодасидир.

Рустамжон ЭШОНОВ.