Андижон 24

АНДИЖОНДА 4 ЮЛДУЗЛИ МЕҲМОНХОНА ВА ИТАЛЬЯНЧА РЕСТОРАН


26.01.2019   1283

Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили доирасида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бир гуруҳ инвесторлар билан учрашди.

"KELMER GROUP" халқаро бизнес-консалтинг компанияси 1997 йилда Лондонда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда дунёнинг 14 та мамлакатларида инвесторлар мол-мулкини бошқариш ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш корхоналарини халқаро миқёсга чиқариш бўйича фаолият олиб боради. Дунёнинг етакчи компанияларига молиявий, мол-мулк, консалтинг ва маркетинг бўйича хизматларни кўрсатади.

Вилоят ҳокими қабулида бўлган ушбу компания раиси Роберто Гранелло бошчилигидаги бир гуруҳ инвесторлар вилоятимизда 4 юлдузли меҳмонхона ҳамдаитальянча ресторан очиш бўйича меморандум имзоладилар.

Шунингдек, "CAME GROUP" компанияси раиси Ҳишам Эл Ҳаддад ҳам вилоятимизда автоматлаштирилган хавфсизлик эшиклари, жаҳон стандартига мос турникетлар, домофонлар ва бошқа хавфсизлик қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича корхона ташкил этиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ушбу машҳур бренд остида экспорт қилиш бўйича ўз лойиҳаларини тақдим қилди.

Вилоят ҳокимлиги

матбуот хизмати.