Андижон 24

АНДИЖОНДА 2021 ЙИЛ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?


02.11.2020   3815

Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2021 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари лойиҳаси халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

2021 йилда Андижон вилояти бўйича маҳаллий бюджет даромадлар прогнози дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2,9 трлн сўмни, харажатлари эса 3,2 трлн сўмни ташкил қилади.

Даромад ва харажатлар ўртасидаги тафовутни қоплаш мақсадида республика бюджетидан 869,4 млрд сўм трансферт ҳамда 258,6 млрд сўм ўтказиб бериладиган даромадлар (мобиль, алькогол акциз солиғи) белгиланиши кутилмоқда.

Манба:Андижон | Kun.uz