Андижон 24

АНДИЖОНДА 14 КУНЛИК ТИББИЙ КУЗАТУВДА БЎЛГАН 250 НАФАР ЮРТДОШЛАРИМИЗГА УЙЛАРИГА ҚАЙТИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ


03.04.2020   3117

COVID-19 Коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилмоқда. Хусусан, “УФА-Андижон” 372-сонли поездида Россиянинг Москва, Оренбург, Санкт-Петербург ва бошқа жойларидан Ватанга қайтган 250 та Андижонликлар Хонобод шаҳридаги “Аловиддин” оромгоҳида махсус шифо масканида касаллиги бўлмасада, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида 14 кунлик тиббий кузатувга олинган эди.

14 кунлик тиббий кузатувда бўлган фуқароларнинг 204 нафар эркак, 46 нафар аёл, бўлиб, улардан 64 нафари Андижон вилояти, 63 нафари Фарғона вилояти, 24 нафари Наманган вилояти, 7 нафари Тошкент шаҳар, 13 нафари Тошкент, 1 нафари Сирдарё, 11 нафари Жиззах, 33 нафари Самарқанд, 10 нафари Қашқадарё, 11 нафари Сурхондарё, 2 нафари Навоий, 3 нафари Бухоро, 7 нафари Хоразм вилояти ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан.

Кузатувда бўлган фуқароларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда вирус аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.

Вилоят ҳокими назоратида 250 нафар касаллиги бўлмасада тиббий кузатувда бўлган вилоятимиз фуқароларига 3 маҳал иссиқ овқат, яхши яшаш учун шароитлар яратилди, шифокор ва ҳамширалар кун у-тун хизматда бўлдилар, 14 кун давомида нафақат коронавирус, балки бошқа касалликлар бор-йўқлигига ҳам текширишлар ўтказилди, зарурий ҳолларда тиббий ёрдамлар амалга оширилди.

Тиббий кузатувга олинганларда фуқароларда коронавируснинг белгилари: Иситма, қуруқ йўтал, нафас қисиши ва бошқа ҳолатлар кузатилмади.

Бугун улар карантин муддатини тамомладилар ва ўз яшаш манзилларига мамнуният билан жўнаб кетишди.

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати телеграмм канали.