АНДИЖОНДА 11-СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИ ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛИШМОҚДА
21.01.2021 2403
Бугун Андижон шаҳрида жойлашганЁшлар маркази биносида 2019-2020 ўқув йили давомида 11-синф битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар томонидан олинган кредит эвазига ўзининг тадбиркорлигини ривожлантирган ёшларнинг кўргазмаси ташкил этилди.
- Мазкур кўргазмада иштирок этиб, ўзимга жуда катта мотивация олдим, -дейди тадбир иштирокчиси Дониёрбек Алиев. – Мен ҳам ёш тадбиркорман, тенгдошларимнинг қилаётган ишларини кўриб, ҳавас қилдим. Ушбу ташкил этилган кўргазмани кўриб, ўзимгатадбиркорликнинг бошқа йўналишларини ҳам ўрганишни мақсад қилиб олдим.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати