ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ


01.11.2020   13790

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғининг анфитеатрида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов аҳолини мурожаатлари бўйича қабул ўтказди. Жараёнда худудларда масалаларига ечим тополмаган фуқаролар муаммо, таклиф ва мулоҳазаларини очиқ баён этдилар.

Қабулда вилоятдаги барча шаҳар ва туман фуқароларининг мурожаатлари ўрганилди.

350 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 760 дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди.

Жумладан, марҳаматлик Малоҳат Норинова турмуш ўртоғи билан нонвойхона қуриб, тадбиркорликни йўлга қўйишган. Улар ушбу касбнинг орқасидан тўрт нафар фарзандни ҳалол едириб, тарбия қилмоқдалар. Ушбу оила аъзолари ҳам бугун вилоят ҳокимининг қабулида бўлишиб, нонвойхонасининг иккинчиқаватигаяшаш учун турар-жой қуриш мақсади борлигини айтдилар. Бу борада вилоят раҳбаридан кўмак сўради.

Вилоят ҳокими уларнинг муаммоларини шу жойнинг ўзида ҳал этиб, мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шунингдек, Андижон шаҳрида яшовчи Дилноза Холиқова, марҳаматлик Барно Умароваларнингуй-жой масаласидаги мурожаатлари ҳам ижобий ечим топди.

Қабул давомида ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Эрталаб соат 8:00 да бошланиб, ярим тунга қадар давом этган қабул давомида вилоят ҳокими 180 нафар фуқароларни қабул қилган бўлса, вилоят маъсул шахслари томонидан 170 нафар аҳоли мурожаати тингланди.

Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Рустамжон ЭШОНОВ,

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ,

«auz.uz» online гуруҳи.