ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ХОРИЖГА 7,1 МИНГ ТОННАДАН ЗИЁД ҚОВУННИ 2,8 МИЛЛИОН AҚШ ДОЛЛАРИГА СОТДИ


18.09.2020   12109

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 14,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 38,5 минг тонна қовун экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда етиштирилган қовунлар 16 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган. Мазкур давлатлар орасида Қозоғистон (13,1), Қирғиз Республикаси (12,4) ва Россия Федерацияси 5,0 минг тонна кўрсаткич билан юқори улушга эга.

Қайд этиш жоиз, бу йил Нидерландия, Молдова, Чехия ва Грузия давлатларига биринчи бор қовун экспорт қилинган.

Маълумот ўрнида, экспорт қилинган мазкур қовун маҳсулотининг энг кўп улуши Жиззах (7,6 минг тонна), Андижон (7,1 минг тонна), Фарғона (5,1 минг тонна), Наманган (4,6 минг тонна) ва Сирдарё (4,0 минг тонна ) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Манба: ЎзА.