Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТ 3 СЕКТОР ИШЧИ ГУРУХИ АСАКА ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ


29.04.2019   2350

Асака тумани Қипчоқ МФЙда жойлашган Қадим транспорт коллежида вилоят ИИБ бошлиғиҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири фуқароларнинг мурожаатлари бўйича сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «auz.uz»га хабар берди.

16 та МФЙ дан 225 нафар фуқаролар иштирок этган қабул давомида иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар, суюлтирилган газ балонлари ажратилиши, кўчаларни асфальтлаш ва шағаллаш, электр таянчлари ўрнатиш ва янгилаш, фуқароларнинг саломатлигини тиклаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш кабимуаммолар ижобий ҳал қилинди.

  • Турмуш ўртоғимнинг вафотидан сўнг,2012 йилдан буёнқизим билан укамнингхонадонида яшардим.Укамнинг ҳам 3 нафар фарзанди бор. Шу сабабдан аввалроқ туман ҳокимлигига уй-жой масаласи бўйича мурожаат қилгандим. Менга 14 миллион сўм пул ажратилди, — дейди Лабгардон маҳалласида яшовчи фуқаро Гулнорахон Тожиалиева. – Шунингдек, укамнинг розилиги асосида ўзи яшаётган уйдан алоҳида жой берилди. Ҳокимият томонидан ажратилган пулларга қурилишга кетадиган маҳсулотлар сотиб олиниб,маҳалламиздаги усталар кўмагида икки хона уйнинг пойдеворидан тортиб томигача битказиб беришди. Бугунги учрашувда уйимни пардозлаш ишларига ҳам ёрдам беришларини айтишди. Бизга ўхшаган эхтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан тепада турган барча раҳбарларга ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Уларнинг ҳақларига қизим билан ҳар куни дуодамиз.

Сайёр қабул давомидаэҳтиёжманд фуқароларнинг 20 нафарига суйилтирилган газ баллонлари, 4 нафарига имтиёзли даволанишучун ордерлар ва1 нафаригабепул дори-дармонларберилди. Шунингдек,1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламаси тегишли мутасаддилар томонидан топширилди.

— Ёшим йигирмада, ўтган йили Асака иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тамомлаганман. Чет тилларига ихтисослашган мактабда таҳсил олганим боис, рус ва инглиз тилларида мулоқот қила оламан. Банк соҳасига қизиқанлигим учун ишга киришга ёрдам сўраб келдим , — дейди Тажриба маҳалласида истиқомат қилувчи Гулнора Маткаримова. – Бугунги сайёр учрашувда Халқ банкининг туман филиалига ишга қабул қилишларини айтишди . Бундан жуда хурсандман.

  • Бир неча йиллардан буён Россия Федерациясига ишлаш учун бораман. Узоқнинг буғдойидан яқиннинг сомони яхши деб бежизга айтишмас экан. Мусофирчиликда юрганимда бу ҳикматнинг нақадар тўғри эканлигини тушуниб етдим. Бугунги учрашувда иссиқхона қилиш учун қилган мурожаатим шу жойнинг ўзида хал қилиниб, «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастури доирасида банк томонидан 4,5 миллион сўм кредит ажратиладиган бўлди. Албатта бу имкониятдан самарали фойдаланиб, оиламнинг фаровон ҳаёт кечиришида астойдил меҳнат қиламан, - дейди Учтош маҳалласидан ташриф буюрган Хушнудбек Расулов.

Тадбирда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкил қилиниб, 28 нафар фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатилди.Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида қатнашган85 нафар ишсиз фуқароларнинг 12нафарига доимий иш ўринларига, яна 8 нафар ишсиз фуқароларга жамоат ишларига йўлланмалар берилди. Шу билан бирга сайёр кабул давомида 11 нафар фукароларнинг чет давлатиларида ишлаш бўйича 60 та масаласи кўриб чиқилиб, шундан жойида 18 таси хал этилган бўлса, яна 3 таси буйичаатрофлича тушунтириш ишлари олиб борилди. 39 та масаланинг тез фурсатларда хал қилиш буйича муддат белгиланиб, йул харитаси тузилди ва хар бир масала буйича маъсуллар бириктирилди.