Андижон 24

АНДИЖОН ТУМАНИДА “МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ


24.02.2021   3166

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Айни кунларда Андижон туманида аҳоли билан ишлашда мазкур янги тизимда ишлаш бошланган.

Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўтказган учрашувида Андижон туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими таҳлил этилди.

Унда туман ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тумандаги корхона, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда иқтисодий комплекс ходимлари иштирок этди.

Вилоят ҳокими 19 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф экани, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётгани ва ҳозирги замонда маънавий нуқтайи назардан «ухлаб ётиш»га, лоқайд бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги, барча фожиа ва муаммолар, ватанга, миллатга, келажакка хиёнат айнан лоқайдликдан бошланишини алоҳида таъкидлаб ўтганлиги бежиз эмаслигини қайд этди.

Андижон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Хошимов мазкур тизимда олиб борилган ишларни Мустақиллик маҳалласи мисолида кўрсатиб берди. Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. “Халқ банки” ва “Агробанк”нинг туман филиаллари ва “Микрокредитбанк” шахобчаси раҳбарлари тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга борасида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Даврон Адилбеков “Ёшлар кичик саноат зона”ларида ташкил этиладиган лойиҳалар ҳақида ахборот берди.

Учрашув якунида ёшлар ўз қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.