ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ТУМАНИДА 13 ТА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН ХАТНА ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ


21.02.2021   2235

Андижон туманинг Бўтақора қишлоғидаги “Ботирбек” тўйхонасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан кам таъминланган оилаларнинг 13 нафар фарзандлари учунсуннат тўйи ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев табрик сўзи билан очдиб, тўйболаларнинг ҳар бирига ўзининг эсдалик совғаларини топширди.

  • 7 ёшли набирам Муҳаммаддиёрнинг тўйида туман ҳокими иштирок этди, - дейди Муҳаббатхон опа Назарова. – Тўғриси, набирам ота-онасининг вафотидан сўнг менинг қарамоғимда. 7 ёшга кирса ҳам тўйини ўтказишга қийналиб келаётгандик. Шукурки, мана бугун туман ҳокимлиги ташаббуси ҳамда ёрдами биланнабарам ва яна 12 нафар болаларнинг ҳам тўйи ўтказиб бермоқда.

Сўз устаси Аваз Охун, вилоятдан ташриф буюрган санъаткорлар ва туман маданият бўлими ижодкорларининг чиқишлари даврага ўзгача файз бағишлади.

Андижон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.