ЖАМИЯТ

Андижон тажрибаси: ЯНА 15 КУНДА СОЯ ПИШИБ ЕТИЛАДИ


27.07.2020   962

Президент ташаббуси билан Андижонда илк бор соя ўсимлиги праваришланяпти. Россия ва Сербия селекциясига мансуб уруғлар 10 минг гектар майдонда гўза қатор ораларида ҳамда такрорий экин сифатида 4,5 минг гектар майдонда экилди. Тажриба сифатида қўл урилган янгилик хусусида қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Дилдором Ёрматова шундай дейди:

-Нозик жиҳати шунда эдики, соя уруғи чигит қадалгандан 45-50 кун ўтгач тупроққа ташланди. Бир ҳафтадан буён дала айланиб юрибмиз. Униб-ўсишида кечикиш кузатилмади. Деҳқонларнинг меҳнатлари эвазига барча майдонларда, то оҳирги кўчатигача гуллаб, дуккак ҳосил қилганини кўриш мумкин. Эллик кун деганда шу даражага етказилди. Яна 15-20 кунда пишиб етилади.

Янаги йилдан эса ғўза билан бир вақтда экиш мўлжалланган. Гектарига 20-30 килограммдан ғўза очиқ майдонларга экилса, очиқ майдонда, пленка остига бўлса - шу тарзда соя уруғи ҳам қадалади. Азот тўплаш хусусиятини инобатга олсак, тупроқ унумдорлиги ортади.

Мазкур дуккакли ўсимликда 140 озуқа бирлиги бор, поясида эса – 52 озуқа бирлиги мужассам. Гарчи бизда пояси чорва хайвонларига берилсада, аслида уни ҳам озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Суратда: қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Дилором Ёрматова Жалақудуқ туманидаги “Нурли келажак рамзи” фермер хўжалиги даласида.

Азамтажон Тошматов олган суратлар