ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ШАҲРИДА ҲАРБИЙ ҚИСМЛАР ТОМОНИДАН ҚУРОЛ-АСЛАҲАЛАР ВА ТЕХНИКАЛАР КЎРГАЗМАСИ ЎТКАЗИЛДИ


12.12.2020   846

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни янада ошириш, халқ ва армия якдиллигини мустаҳкамлаш мақсадида «Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади» шиори остида Андижон шаҳрида ҳарбий қисмлар томонидан қурол-аслаҳалар ва техникаларнинг кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада ёшлар жанговар қуролларни ва техникаларни ўз кўзлари билан кўриш ҳамда ушбу қуроллар ва техникалар ҳақида, шунингдек, ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига оид бўлган қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Бундан ташқари кўргазма давомида ҳарбийлар томонидан қўл жанги саҳналаштирилган чиқишлар йиғилганларга ўзгача руҳ бағишлади.

Шунингдек, йиғилганлар ҳарбийлардан ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоблар олдилар.

Бу каби кўргазмалар вилоятимиз шаҳар ва туманларида 2021 йил 10 январь кунигача ўтказилади.