Андижон 24

АНДИЖОН ОСМОНИДА ПАРАШЮТЧИЛАР ПАЙДО БЎЛИШЯПТИ


07.03.2020   3595

Андижон вилоятида чақирилувчиларни ҳарбий–техник мутахассисликлар бўйича ва фуқароларни оммавий техник касбларга сифатли тайёрлашни ташкил этиш, спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий–аҳлоқий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида ишларга эътибор кучайтириляпти. Бу борада Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

“Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги туман (шаҳар) ўқув спорт техника клубларида парашют спорти тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди. ташкил этилди. Ҳозирда мазкур тўгаракларда юз нафардан зиёд ёшлар “парашютчи” мутахассислиги бўйича тайёрланмоқда. Улар билан махсус тренажёрлар ёрдамида амалий ва назарий машғулотлар олиб бориляпти.

Андижон тумани ўқув-спорт техника клуби, Шахрихон, Хўжаобод автомобиль мактабларидаги тўгараклар аъзоларининг бир гуруҳи яқинда Фарғона вилоятидаги ҳарбий десантчилар қисмида бўлишди.

Андижонлик ёшлар ҳарбийлар билан вертолётда ҳавога кўтарилишиб, парашютдан сакраш бўйича ўтказилган амалий машғулотларни зўр қизиқиш билан кузатишди.