Андижон 24

АНДИЖОН КЎЧАЛАРИГА ИНФЕКЦИЯГА ҚАРШИ МАХСУС ТАЙЁРЛАНГАН ЭРИТМАЛАР СЕПИЛМОҚДА


28.03.2020   3232

Андижон шаҳар ободонлашитириш бошқармаси ҳамда шаҳар санитария-эпидемиология осойишталиги бўлими мутахассислари карантин тадбирлари доирасида марказий кўчалар, майдонлар, ҳиёбонлар ҳамда туғруқ комплекслари ва шифохоналар атрофларига махсус эритмалар ёрдамида ишлов бермоқдалар.

- Таркибида хлор вабир қанча фойдали кимёвий элементлар бўлган махсус эритма 8 ва 4,5 тонна сиғимга эга тўртта “ISUZU” пуркагич машиналарида сочилмоқда, - дейди Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Улуғбек Каримов.

Бошқармада навбатчилик ташкил этилган бўлиб, йўлга чиқадиган смена ҳайдовчилари ва транспорт воситалари дезинфекциядан ўтган ҳолда ишга киришмоқдалар.

Ҳайдовчилар Шерзодбек Расулов, Акмалжон Режапов, Элёрбек Ибайдуллаев ва Қаҳрамонжон Деҳқоновлар санитария-эпидемиология талаблари асосида режали равишда шаҳар ҳудудига эритма билан ишлов беришда фаол иширок этишяпти.

Шунингдек, деҳқон бозорлари, кўп қаватли уйлар атрофининг озодалигига алоҳида эътибор бериляпти.

Ўз навбатида фавқулотда вазиятлар Андижон шаҳар бўлими ёнғин ўчириш техникалари ёрдамида марказий кўчаларнинг йўларлари, пиёда йўлларига ишлов берилмоқда.

Бўлим бошлиғи подполковник Илёсбек Азиз сўзларига кўра иккита “ISUZU” махсус автомашиналаридан фойдаланилмоқда. Пуркагич тайёр эритмани 35 метргача сепиб бера олади, яъни тротуарларни тўлиқ қамраб олиш имкони бор.

«auz.uz» online гуруҳи.